Ассалому алайкум! Менинг дадамнинг оталари яъни бобомнинг ӯлганларига 19 йилдан ошди. У киши ӯлган пайтлари оиламдагилар диндан хабарлари бўлмаган, шунинг учун мерос ҳам тақсимланмаган. Уйимизда эсталик учун неча йиллардан бери бобомнинг кўйлак, шим, ва соқол оладиган ускуналари бор эди, яқинда бобомга у дунёда савоб бўлади деб шим ва кӯйлакларини ночорларга бериб юбордик ойим билан, ускуна ҳали ҳам уйимизда, лекин ишламайди. Кичик укам ўйинчоқ сифатида ўйнайди. Мерос ҳақида ӯқиб энди қўрқиб қолдим. Бу қилган ишим тўғрими ёки меросчиларнинг ҳаққини еган бўламизми?
– Ва алайкум ассалом! Мерос ҳақдорлар орасида тақсим қилиниши керак. Ўша бериб юборилган нарсалар учун ҳақдорлардан розилик сўраб қўйиш лозим. Валлоҳу аълам!