Ассалому алайкум! Дарсга бораётганда устоз билан маълум бир вақтга маълум миқдор пул беришга келишиб олишади, аммо баъзан келишилган вақтдан кўпайиб ҳам кетади. (Масалан: дарс бир соат бўлиши керак бўлса баъзан 10-15 дақиқа ўтиб кетади). Бу қўл ҳаққи ейишга кирадими? Бундай ҳолатда нима қилиш керак?
– Ва алайкум ассалом! Устоз келишилган вақтдан ўтказиб юбормаслиги керак. Ўтказадиган бўлса, келишилган ҳақдан ортиғини сўрамаслиги керак. Валлоҳу аълам!