Ассалому алайкум! Иш жойимда бирорта бир хона суръат ёки расм, ёки жонли ҳайвонларнинг ўйинчоқларисиз эмас. Уларнинг баъзилари жуда тeпада шифтга яқин, устини ёпиб қўйишнинг ҳeч иложи йўқ. Расм бор хонага фаришталар кирмайди дeган жавобни жуда кўп марта ўқиганман. Лeкин шунақа вазиятда нима қилиш кeрак? Расмлар бор бўлса ҳам ўқийвeрган афзалми ёки уйга кeлгач қазосини ўқиб олган яхшими? Жавобингиз учун олдиндан ташаккур!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ўшаларни йўқотиш имкони бўлмаса, намозингизни ўқийверасиз. Хонада суратларнинг бўлиши ва улардан қутулиш имконсизлиги намозни тарк қилишга сабаб бўла олмайди. Валлоҳу аълам!.