Тор ва очиқ кийим тикиш ҳақида

13:38 / 13.03.2017 | Савол | 2318
Ассалому алайкум! Ассаламу алайкум! Сизга бир савол билан мурожаат қилмоқчи эдим. Тикувчиликни ўрганганман. Бегоналар ҳам баъзида кўйлак тикиб беришимни илтимос қилишади . Тор ва очиқ бўлишини хоҳлашади. Айтганидек қилиб тикиб берсам, мен гуноҳкор бўлиб қолмайманми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Сизнинг ишингиз – тикиб бериш. Қаерда, қандай ҳолда кийишга мижозингиз жавобгар. Сиз гуноҳкор бўлмайсиз, иншааллоҳ. Эрининг олдида кийса, савоб олади. Номаҳрамларнинг олдида кийса, гуноҳкор бўлади. Валлоҳу аълам