Дорининг ҳалол ёки ҳаромлиги

05:51 / 17.10.2020 | Faxriddinova Nasiba | 1299

Ассалому алайкум! Ошқозонимда яра бор, шифокорлар таомни ҳазм қиладиган дори билан эстеъмол қилишимни айтишади, лекин ҳазм қиладиган дориларни барчасида панкреатин моддаси бор. У асосан чўчқанинг ошқозон ости безидан олинадиган модда бўлса керак, шунга у дориларни ичиш жоизми ёки ҳаромми? Баъзи шифокорлар у нечтадир этапдан ўтади, мумкин дейишади. Мезим, панкреатин, креон дорилари мумкинми?

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Мезим ва Креон ферментатив препаратлари чўчқанинг ошқозон ости безидан олиниши рост. Аммо оддий Панкреатин препарати қорамол ошқозон ости безидан ишлаб чиқарилишини шу дорини ишлаб чиқарувчи фирма дестрьюбетерлари билан шахсан сухбатлашиб аниқлаганман . Ундаги ферментлар миқдори Креон ва Мезимникига нисбатан оз, шу сабабли катталарга уни 1таблеткадан эмас, 2 таблеткадан 3 маҳал ичиш керак. Шунингдек, чўчқанинг ошқозон ости безидан олинган фермент нечта этапдан ўтишига қарамай, ўша-ўша амилаза ва липазалигича қолади, углеводга ёки ёғ моддасига ёки оқсилга айланмайди, яъни ферментлигича қолади, шуни ҳам эътиборга олинишини истардим.