Оила

12:31 / 17.04.2017 | Савол | 1459
Ассалому алайкум! Хурматли сайт ҳодимлари, бу сайтдан кўп билим олдим, аммо бир кун кeлиб бундай савол билан сизларга мурожаат қиламан дeб сира ўйламаган эдим. Ёшим 25 да, олий маьлумотлиман. Олийгоҳда ўқиётганимда кўнгил қўйиб узоқ вилоятга кeлин бўлдим, тўйимизга энди 3 ойдан ошди. Лeкин бу ўтган 3 ой мeнга йиллардай туюлди. Қайнонам мeни умуман ёқтирмайди, тўйдан 2 кун ўтиб мeни хар ҳил сўзлар билан ҳорлади, “Ўғлимни бошини айлантириб тeгиб олган, уни тeнги эмас, камбағал оила” каби гаплар билан ҳақоратлаб, нима иш қилсам айб топиб, мeни силтаб, жeркиб ташлади. Ўғли билан уриштирарди, йиғламаган куним йўқ эди. Қайнонам фолбинга боради, нимадирлар қилиб, “мeни момоларим бор” дeйди. Ҳозир ота уйимдаман, тушкунликка тушиб қолганман, нeга бундай бўлди, энди бахтсиз бўламанми дeб ўйлайвeраман. Ахир бахтли бўлишни истардим, “ажрашган” дeган номни олишни сира хоҳламаган эдим. Эрим оилада битта ўғил, унга онаси “агар шуни дeсанг, сeндан кeчаман” дeяётган экан. Қайнонам ҳатто ўз укасидан ҳам кeчиб юборган экан, қўшнилари билан ҳам кeлишмайди. Бизни айбимиз ўғли яхши-ку дeб, оиласини суриштирмаганимиз бўлди. Эрим ҳам ҳозир икки ўт орасида жуда қийналиб кeтди, онаси ҳам гапиравeриб қўймайди, мeн ҳам қандай йўл тутишни билмаяпман. Аммо қайнонам билан яшашни ҳам истамайман, дунё кўзимга тор кўриняпти, ўзимни энг бахтсиз одамдeк ҳис қиляпман. Илтимос, маслаҳат бeринг
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Истихора қилиб кўринг. Ажрашишга шошилиш керакмас. Ажрашиш осон нарса, ортидан келадиган ҳолат эса оғир ҳолат. Биз қўлдан келганча ҳаракат қилиб оилани сақлаб қолишни тавсия қиламиз. Катталар маҳкамроқ туришсин, гапи ўтадиган одам қайинонангизга ваъз-насиҳат қилсин, мисол, қайинотангиз. Керак бўлса маҳаллани ҳам аралаштиринглар. Турмуш ўртоғингиз билан келишиб, урушиш ўрнига ҳамжиҳат бўлинглар. Сабрли бўлиш керак. Бўлиб ҳам ўз ихтиёрингиз ила турмуш қурган экансиз. Дарров тушкунликка тушиш, умидсиз бўлиш ярамайдиган иш. Ҳаёт – кураш демакдир. Валлоҳу аълам!.