Ўқув материаллари

00:53 / 03.11.2020 | Gulnoza | 711
Ассалому алайкум устоз! Мен ўқув марказида болаларга инглиз тилидан дарс беряпман. Дарс ўтиш жараёнида интернетдан олган расмли машқлар, расмлар, болалар учун қўшиқлар ва видеолардан, фойдалансам бўладими? Электрон китоблардан ўзи фойдаланса бўлар экан, лекин ризқ топиш учун ишлатиб бўлмайди деб ўқигандим. Ўқув маркази болаларни китоб билан таъминлаши керак. Улар электрон китобларни олиб менга беришса улардан дарс ўтсам бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Муаллифдан фойдаланишга рухсат бўлса, жоиз. Валлоҳу аълам!