Ассалому алайкум! Саволим шундан иборатки, мен ҳар кечқурун хуфтон намозидан кейин мулк сурасини ўқишга одатланганман, лекин биламизки ҳайз вақтида Қуръон сураларини ўқимаслик керак. Шу сабабли бу кунлар оралиғида қандай йўл турсам бўлади? Мулк сурасини ҳар кечқурун ўқиб ухлаган одамга қабр азобидан паноҳ борлиги ҳақидаги ҳадисни эшитганман. Шунинг учун ўйлаб қолдим бунақа пайтда ўқимаслик керакми ёки бошқа йўли борми?
– Ва алайкум ассалом! Шундай пайтларда ўқимай турилади. Валлоҳу аълам!