Ширк

18:33 / 07.11.2020 | Maxsuma | 774
Ассалому алайкум! Уйдаги ҳолатларда баъзида гуноҳга аралашиб қоляпман. бу иймоним заифлигиданми ёки уйдагиларнинг мен билан урушиб беришидан ва баъзида шариатга зид сўзларни айтишларидан безибми билмайман. Аллоҳдан бошқасидан қўрқиб ширк келтириб қўймаяпманми? Шуни ўйлаб хавотирдаман.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Модом Аллоҳга бирор шерик қилмаётган бўлсангиз, ширк бўлмайди. Ҳамма банда хато қилади. Хато содир бўлганида тавба қилиш керак, истиғфор айтиш лозим. Хатони такрорламаслик керак. Валлоҳу аълам!