Ҳайз, фосид поклик

21:30 / 07.11.2020 | Alohon Begmatova | 995
Ассалому алайкум! Менда ҳайзда одат йўқ- бир ойда келган сана ва адад ҳеч ҳам худди ўшандоқ бўлиб келмайди, доим кўчиб юради. 26 сентябрдан 1 октябргача- 7 кун ҳайз бўлди. Ҳайз тугади, аммо 14 дан сўнг қон кела бошлади , 6 кундан бери шу қон келаяпти. Мендаги келган шу қон қандай ҳукмда? Намоз ўқийвераманми? “Аёл- мўътабар зот” китобидан ўқиб шу масалани тушинмадим.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 15 кундан кейингисини ҳайз деб оласиз. Валлоҳу аълам!