Сафардаги намоз ҳақида

21:49 / 19.10.2020 | Dilyora | 521

Ассалому алайкум! Мен Тошкент шаҳрида ўқийман ва бу ерда тоғамникида яшайман. Доимий яшаш жойим билан Тошкент орасидаги масофа 140 км. Тошкентда баъзан бир ҳафта ва баъзан 15-20 кун бўлиб, 2-3 кунга ўз уйимга бораман. Мен бу вазиятда сафардаги мусофир ҳисобланаманми? Тошкентда бўлиб турганимда намозимни қаср қилиб ўқишим керакми?

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Келганингизда қанча қолиш режангизга боғлиқ. Энг ками 15 кеча кундуз туришингиз аниқ бўлганда тошкентда тўлиқ ўқийсиз. Ундан камлиги аниқ бўлса қаср ўқийсиз. Валлоҳу аълам!