Ассалому алайкум! Саволим қуйидагича: ҳозир ҳаво совуқлиги боис барча оила азолари кунимиз битта хонадаа ўтади. Мен ҳам намозларимни шу хонада бир бурчакда ўқийман. Бу хонада раквина ҳам бор (рўпарамда), доим ёниқ телевизор ҳам бор. Хаста бувим борлар: хожатга бора олмаганлари сабабли тувак(гаршок) тутамиз. Баъзида ҳожатлари намоз ўқиётган вақтимга тўғри келиб қолади. Айтингчи, бир томонда нажосат қутиси, бир томонда намоз. Шу ҳолатда намозим дурустми?
– Ва алайкум ассалом! Намоз ўқиладиган ернинг ўзи пок бўлса, кифоя. Валлоҳу аълам!