Ассалому алайкум! Мен оилалиман. Бир қизим бор, иккинчисига хомиладорман. Жуфти ҳалолимнинг ота-онасини бизни ажратишмоқчи. Куёвим менга айтдики, агар иккаламиз кўришиб нетсак, агар отамни қулоғига етиб борса отам мени оқ қилади деди. Шу иши тўғрими? Агар фарзанд мен яшайман фарзандларим етим бўлмасин деяётган бўлса, унга ота-онаси қарши бўлаётган бўлса, биз ажрашишимиз керакми?
– Ва алайкум ассалом! Ота-она боласини ажратишга ҳақли эмас. Бундай ҳолатда оқ қилишга ҳам ҳақли эмас. Валлоҳу аълам!