Ассалому алайкум! Турмуш қурганимга 2 йилдан ошди. Бир ўғлим бор ва яна ҳомиладорман. Эримни телефонини текширмайман, лекин баъзида бегона қизлар билан смс ёзишаётганини кўриб қоламан. Иккаламиз ҳам 5 вақт намоз ўқиймиз. Хафа бўлиб кетаман. Эрим: мен ёмон иш қилмаяпман дейди ҳар доим. Лекин бу гуноҳлигини яхши биламиз. Нима қилсам бўлади?