Ишонч кредит савдо маркази

04:07 / 24.10.2020 | Iroda Ahmedova | 942

Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда юртимиз бо‘йлаб бу савдо марказнинг филиаллари жуда ко‘п. Сизларда рассрочка борми деб со‘расак, бизда бо‘либ то‘лаш ва бу савдомиз шаръан ҳалол деб айтишди. Хотиржам бо‘лиш учун сизлардан шу ҳақда со‘рамоқчи эдик? Кредит борасида янги фатволар борми? Олдиндан раҳмат. Аллоҳ рози бо‘лсин.

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сўраб кўринг банкга алоқаси борми, йўқми. Йўқ бўлса, жоиз. Валлоҳу аълам!