Ассалому алайкум! Ёшим 43да. Каффорот рўзаси тутишни ният қилган вақтда аёлларнинг ҳайз ҳолатида қандай йўл тутилади? Цикли бузилиши бўлган ёши катта аёллардачи?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳайздан пок бўлгандан сўнг, келган еридан давом эттирилиб кетилади. Ҳайз аёл ихиёридан ташқари ҳолат. Динимизда бандалар учун машаққат йўқ. Валлоҳу аълам!