Нима қилай?

08:14 / 12.11.2020 | Хаджиева Мухайё | 589
Ассалому алайкум! Кунда мендан қон кетади 2 ойдан бери намоз ўқигани иккиланяпман. Кунда ювинишдан қочмайман. Таҳорат олиб ўқияпман. Баъзида ортиқча кўпайиб қолади қон. Намоз ўқимай юргани юрагим қийналади. Нима қилай?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аввало шифокорга кўриниб буни нима эканини аниқланг. Шунга қараб ҳайз ёки истеҳозалигини ажратиб оласиз. Эслатиб ўтиш жоизки, ҳайзнинг ози 3 кун ва кўпи 10 кун. Икки ҳайзнинг ораси камида 15 кун бўлмоғи лозим. Шунга қараб аниқлик киритиб оласиз. Валлоҳу аълам!