Ассалому алайкум! Қизим 5 ёш, укаси туғилганда 3 ёшда эди. Шу кунларда кўзлари ғамгин. "Мени яхши кўрмайсизлар, эркалатмайсизлар", деб кўп хафа бўлади. Укаси билан ҳам кўп уришади. Яхши гапиришга ҳаракат қиламан, эркалайман. Баъзида эркаликни ўтказиб юборса уришаман. Шу пайтда хўрлиги келиб йиғлайди. Маслаҳат беринг, илтимос. Нима қилсам қизимни ўзини камситилган ҳис қилмасдан, бизга керак эканлигини ҳис қилиб яшашга ишонтира оламан?
– Ва алайкум ассалом! Менинг ҳам 2-фарзандим туғилганида каттаси 3 ёшда эди. Каттасини олдида кичкинасини мақтамасликка ҳаракат қилардим. Аҳил ака-укалар ҳақида эртаклар айтиб берардим. Ўйинчоқ дўконига ёки бирор ерга борсам бирга олиб бориб, ўзининг фикрини сўрардим. Ўз эътиборим, алоҳида ажратган вақтим, меҳрим, мақтовларим билан унга менга керакли эканини билдирардим. Сиз ҳам шундай қилиб кўринг. Валлоҳу аълам!