Соҳиби узр ҳисобланаманми?

08:31 / 12.11.2020 | Ummu F.F | 799
Ассалому алайкум! Мен яқиндан бошлаб пешоб йўлини шамоллатиб қўйдим "цистит" бўлиб қолдим. Тез-тез ҳожатхонага қатнашимга тўғри келяпти. Намоз вақтидаям баъзида сийдик ушлаб туролмаяпман. Ўзим сезмаган ҳолда оз миқдорда чиқиб кетяпти. Даволанишни бошладим. Даволангунимга қадар соҳиби узр ҳисобланиб тураманми ёки бу ҳукм менга тегишли эмасми? Ҳар таҳоратим кетиб қолганида намозимдан чиқиб таҳорат олишим керакми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Таҳорат бир вақт намозни ўқиб бўлгунча етмаётган бўлса, соҳиби узр бўласиз. Валлоҳу аълам!