Ассалому алайкум!
Завжим билан орамиз тез-тез бузилиб турадиган бўлиб қолган. Уларни кўрсам қалбимда ғазабга ўхшаш бир нима содир бўлади. Айтингчи бу сеҳр бўлиши мумкинми? Бу ҳолатимда қандай маслаҳат берасиз
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Ушбу ёзилган уч қатор сатрдан бу сеҳр бўлиши мумкин деган хулосани бера олмайман. Эри хотин можароси сеҳрсиз ҳам юзага келадиган нарса, нафрат учун албатта сеҳр бўлиши шарт эмас. Мўмин киши шумланмай, яхши гумонга бориши керак. Яхшилик ҳам, бошқаси ҳам Аллоҳдан. Аллоҳ ирода қилган бўлса, сеҳрнинг таъсири бўлиши бор. Аммо инсон аввало айбни ўзидан кўришни, муаммони таҳлил қила билиши керак. Кўр-кўрона иш қилиб, кейин сабабни сеҳр ва шунга ўхшаш ишлардан ахтармаслик керак. Сизга тавсиям, шошилмай масалани диққат билан ўрганиб чиқишга ҳаракат қилинг. Бу борада тажрибали кишилар ёрдамидан фойдаланинг. Валлоҳу аълам!.