Ассалому алайкум! Мен ҳар куни қазо рўзасини тутиб қарзларимни адо этаяпман. Лекин оғиз ёпиш ва оғиз очиш дуоларини билмайман. Рамазон ойи рўзаси каби айтиладими ёки бошқа дуолар айтиладими?
– Ва алайкум ассалом! Оғиз ёпиш пайтида “савма рамазона” сўзи ўрнига “савма қазоин”, деб айтилади. Ифторники рамазон ва қазо учун бир хил. Аслида дилда ният қилиш кифоя. Валлоҳу аълам!