Намоз вақтимдаги муносабат

16:55 / 12.11.2020 | Toirov Elyor | 514
Ассалому алайкум! Мен қайнонам билан бирга тураман, лекин уйларимиз алоҳида, қозон-товоғимиз битта. Овқатларимни тайёрлаётган вақтимда аср вақти киради. Ўқиб олай овқатимни ҳам пиширволай деб қайнонамни уйида ўқийман. Шунда қайнонам пичинглар қилиб, менга эшиттириб гапиради. Шунда хаёлим бузилади. Намозим нима бўлади деб ўқиб қўяман, қайта ўқий олмайман. Бундай шароитда нима қилай?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Гапига эътибор қилмасликка ҳаракат қилинг ёки ўз хонангизда ўқиб чиқинг. Хаёл бузилишидан намоз бузилмайди, модом фарз ва вожиб амаллари ўрнида бўлса. Валлоҳу аълам!