Ассалому алайкум! Унаштирилганимга яқинда бир йил болади. Куёв бўлмиш диндор. Уларнинг бир ёш катта опалари бор, турмуш қурмаган, талаба. Ота-оналари эса улардан олдин никоҳланишимизга қарши. Баъзан уйимизга келиб мени кўриб кетадилар. Лекин бундай учрашишимиз иккимизга ҳам ёқмайди. Шариатда бу масалани ечими қандай бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Никоҳланишингиз учун опасини турмушга чиқишини шарт қилишлари нотўғри. Никоҳсиз кўришишингиз ҳам. Куёв ўзи ёки яқинларидан бири ота онасига бу ишни тезлатиш кераклигини тушунтирсин. Валлоҳу аълам!