Ёлғон эмасми?

02:29 / 14.11.2020 | ... | 493
Ассалому алайкум! Саволим шуки, ўзбек тилида "ҳозир" сўзи айнан ҳозирни билдиради. Лекин кимдир иш буюрганида ёки бошқа пайтларда жавобан: "ҳозир" деганда, сал кейинроқ назарда тутилади. "Ҳозир" дейилса, аммо ҳозир эмас, бироз кейинроқ бажарилса ёлғон бўлиб қолмасмикан? Ва яна кимдир вақтни сўраса, масалан, соат 7:57 ёки 8:05 кабиларда соат 8 бўлди дейиш нотўғри эмасми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳозирнинг ўрнига хўп, дейиш керак, ҳозир дегандан ҳозирни ният қилиб, ўз ихтиёридан ташқари кейинроқ бажарса ёлғон эмас. Соатни аниқ айтиш керак. Валлоҳу аълам!