Витр намозда саждаи саҳв килиш мумкинми?

03:21 / 14.11.2020 | Солиха | 660
Ассалому алайкум! Витр намозимда Қунут дуосини ўқишликни унутибман. Витр намозимни қайтадан ўқийманми ёки ташаҳуддан сўнг сажда саҳв қилсам бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Унутганлигингизни намоз ичида билиб қолсангиз, ташаҳҳуддан кейин саҳв саждасини қиласиз. Намозда кейин эсласангиз, қайта ўқийсиз. Валлоҳу аълам!