Қироат

03:06 / 14.11.2020 | Muattaroy | 593
Ассалому алайкум! Интернет орқали аёлларни чиройли оҳанг билан Қуръони Каримни қироат қилганини кўриб бўлгач бир изоҳга кўзим тушиб қолди. Унда "қироатга, оҳангга солиб ўқиш аёлларгамас, улар фақат фарзандларига ўргатиш учун ўрганади" дейилган. Ростдан ҳам Қуръони Каримни чиройли оҳанг билан ўқиш, Қуръони Каримни ёдлашнинг фазилатлари ҳақидаги ҳадислар аёлларга тегишли эмасми? (Илмлими ёки илмсизми Аллоҳ билади, бегона инсоннинг гаплари билан қимматли вақтингизни олганим учун минг бор узр) Жавоб учун раҳмат, Аллоҳ рози бўлсин...
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аёлларга ҳам тегишли. Фақат овози эркакларни фитнага солиш эҳтимоли бўлганида ундай ўқимайди. Валлоҳу аълам!