Мерос масаласи

13:41 / 13.03.2017 | Савол | 1561
Ассалому алайкум! Биз оилада 3 фарзандмиз, яъни мен ва 2 та укам. Мен турмушга чиққанман, укаларим эса йўқ. Онам вафот этганлар. улардан укаларимга бериладиган уйлардан ташкари бир уй бор, яъни уларнинг ўзларини ҳовлилари бор. Бу уйда мени ҳаққим борми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Онангиздан қолган уй онангиз тирикликларида ёлғиз у кишига мулк бўлган бўлса, ҳеч кимга берилмаган бўлса, у учта фарзандга мерос бўлиб қолган ҳисобланади ва ҳар бир меросхўрга ўз улуши берилади. Албатта, унда сизнинг ҳам ҳаққингиз бор. Валлоҳу аълам