Ассалому алайкум! Намоз ўқиётганимда баъзи пайтларда уйқум келиб, туш кўргандай бўламан. Кўзимни юммасликка ҳаракат қилсам ҳам бир нималар кўринади. Тушга ўхшаш. Шундай пайтларда намозда чалғийман. Уйқусираб намоз ўқиб гуноҳ қиляпманми? Бундай пайтда таҳоратим синган ҳисобланадими?
– Ва алайкум ассалом! Намоз ҳайъатида кўз уйқуга илинса таҳорат синмайди. Валлоҳу аълам!