Ассалому алайкум! Ғуслдан сўнг аёл кишида эр-хотин ўртасидаги яқинликда ҳосил бўлган эр киши уруғи ташқарига оқиб чиқса ғусл вожиб бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
САВОЛ: Эркак киши яқинликдан сўнг, ғуслдан аввал бавл қилиб олиши шартми?
ЖАВОБ: Абу Ҳанифа ва имом Муҳаммад наздларида ғуслнинг вожиб бўлиши учун маний ўз жойидан шаҳват билан қўзғалиши кифоя қилади. Гарчи чиқишда отилиб чиқмаса ҳам. Шунинг учун бир киши жунуб бўлганидан кейин бироз ухлаб, ичидаги нарса тўла чиқиб кетгунича юрмаса ёки бавл қилиб юбормасидан аввал ғусл қилса, сўнг маний чиқса, қайта ғусл қилиш лозим бўлади. Аёл киши ҳам эри билан яқинлигидан сўнг бавл қилмасидан, бироз ухламасдан, ёки ичидаги нарса тўла чиқиб кетгунича юрмасдан ғусл қилса, сўнг уни бачадонидан эрнинг манийси чиқса, ғусл вожиб бўлмайди. Агар ўзининг манийси чиқса ғусл вожиб бўлади. Шунга кўра аёллар ўз манийсини яхшилаб билиб олиши лозим бўлади. Агар чиққан нарса оқ ва қуюқ бўлса эркак кишининг манийси, агар сариқ ва суюқ бўлса, ўзининг манийси бўлади. Гар ажрата олмаса, бавл қилиб ёки ичидаги нарса чиқадиган миқдорча юриб (баъзилар қирқ қадам деган) ёки бироз ухлаб, сўнг ғусл қилсин. Умдатул Фиқҳ, Баҳрур Роиқ, Кабирий, Фатҳул Қодир.
الْمجَامِع إذَا اغْتَسَلَ قَبْلَ أَنْ يَبُولَ أَوْ يَنَامَ ثُمَّ سَالَ مِنْهُ بَقِيَّةُ الْمَنِيِّ مِنْ غَيْرِ شَهْوَةٍ يُعِيدُ الِاغْتِسَالَ عِنْدَهُمَا خِلَافًا لَهُ فَلَوْ خَرَجَ بَقِيَّةُ الْمَنِيِّ بَعْدَ الْبَوْلِ أَوْ النَّوْمِ أَوْ الْمَشْيِ لَا يَجِبُ الْغُسْلُ إجْمَاعًا
Яқинлик қилган бавл қилиш, ухлашидан аввал ғусл қилса сўнг ундан манийнинг қолгани шаҳватсиз ҳолда чиқса икковлари наздида ғуслни қайта қилади. Бу гап Абу Юсуфга хилофдир. Агар манийнинг қолгани сийгандан, ухлагандан, бир неча қадам юргандан кейин чиқса ғусл қилинмаслигига ижмо қилинган. Баҳрур Роиқ.
Валлоҳу аълам!.