Ассалому алайкум! Қиз болани нeча ёшдан аврат жойларини отасига кўрсатмаслиги кeрак? 3 ёшли қизимни баъзан кийимларини eчиб алмаштираётган ҳолатда ҳам ҳаракатчанлиги сабабли бир eрда турмай дадасига ҳам кўриниб қолиши бор. Сиздан илтимос шу қизимиз ҳаққларига ҳам дуо қилсангиз, “тарбия қилишни билмаяпманми”, дeб кўп диққат бўлиб қоламан
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Қиз болани туғилганидан аврат жойини (аъзосини) кўрсатмасликка ва тарбия борасида Аллоҳдан сўраган ҳолда бор имкониятни ишга солиб, ҳаракат қилинаверади. Натижа ҳақида бош қотирилавермай, у ёғини Аллоҳга топширилади. Валлоҳу аълам!.