Дўст

18:16 / 14.11.2020 | Xadicha | 531
Ассалому алайкум! Бир инсоннинг жуда яқин дўсти бор. У дўстининг ижтимоий тармоқларда хато, динимизга тўғри келмайдиган ишлар қилаётганини билиб қолди. Дўстига бу ҳақида қанча танбеҳ берса ҳам фойдаси бўлмаяпти. У дўстининг ижтимоий тармоқлардаги профилига кириб хато қилган ишларини очириб ташлади, аммо бундан дўстининг хабари йўқ, дўсти буни сезмай ҳам қолди. У инсон дўстининг профилига кирганини дўстига айтган, лекин, профилдаги айрим нарсаларни ўчириб ташлаганини дўстидан яширган. Дўстига бу ҳақида айтишга имкони йўқ эмиш. Бунинг ҳукми қандай? У инсон тўғри йўл тутганми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! У инсон гарчи хато қилаётган бўлса ҳам шахсий нарсаларига дўстининг изнисиз тегиши ва тасурруф қилиши жоиз эмас. Шунга бор гапни айтсин ва розилигини олсин. Валлоҳу аълам!