Ассалому алайкум! Ўғил фарзандимиз бор, туғилгандан сўнг қулоғига азон айтилди. Лекин 2 ойлик чақалоқлигида унга туғма карлик ташхиси қўйилди. Ҳозирда 11 ойлик шу кунларда эшитув мосламаси тақмоқчимиз, эшитади дейишяпди. Мослама ёрдамида эшитишни бошлагандан сўнг қайтадан азон айттиришимиз керакми ?
– Ва алайкум ассалом! Шарт эмас. Лекин қайта айтиб қўйилса яхши. Валлоҳу аълам!