Маслаҳат беринг

09:41 / 18.04.2017 | Савол | 1281
Ассалому алайкум! Ёшим 21да. Аллоҳга шукур муслимаман. Бўлажак турмуш ўртоғим ҳам имонли, тақводор бўлишини истайман. Кўп совчиларни шу сабаб қайтардим. Ҳозирда бир йигитдан совчи келмоқда, лекин у ҳам намозхон эмас экан. Уйдагиларим “шу бизларга маъқул” дейишяпти. Кўнглим ҳам бор, лекин мени кейинчалик тушунмасачи деб қўрқяпман. Истихора ҳам қилдим, натижа кутганимдек бўлмади. Устоз нима қилай? Юрагимда қаттиқ қўрқув бор. Сиздан дуо қилишингизни илтимос қиламан. Аллоҳ рози бўлсин
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Муслима диндор кишига турмушга чиқиши керак. Ҳадиси шарифга биноан динидан рози бўлинган кишига беринглар муслималарни, дейилган. Дини мустаҳкам бўлмаган киши муслима аёлга зулм қилиб қўйиши мумкин. Аёл киши эркакка тобе бўлади, шу сабаб бу заифани ишончли қўлга топширмоқ лозим. Валлоҳу аълам!.