Нафл рўзанинг қазоси ҳақида

17:17 / 17.11.2020 | ... | 612
Ассалому алайкум! Саҳарликсиз нафл рўза тутган эдим. Аммо аям касал бўласан, бир нима орттирволасан деб рўзамни очдирган эди. Бундай ҳолат 2-3 марта бўлган. Аниқ неча кунлигини билмайман. Бундай ҳолатда рўзамни қасддан бузган бўламанми? Яъни тахминан 3 кун рўзамни қазо қилдим деб ҳисоблаб, 180 кун кетма-кет рўза тутишим керакми? Ёки бунда мен рўзамни қасддан бузмаган ҳисобланиб, тахминан 3 кун рўзанинг қазосини тутишим керакми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аввало билиб олишингиз керак бўлган нарса шуки, 60 кун каффорот рўзаси фақат рамазон рўзасини қасддан очганлар учундир, нафл рўзани бузганлар учун эмас. Сиз уч кун нафл рўзани очган бўлсангиз, ўрнига уч кун нафл рўза қазосини тутиб берасиз, онангиз очтирган бўлса ҳам. Валлоҳу аълам!