Пишириқчилар

18:08 / 17.11.2020 | Osiyo | 1078
Ассалому алайкум! Уйда ўтирган ҳолда фарзанд тарбияси ва кўчага чиқмаган ҳолатда буюртма қилган инсон хоҳишига кўра торт, ширинлик, сомса, озиқ-овқат тайёрлаб бераяпман. Ҳаммаси яхши кетяпти. Пиширган нарсаларимга ўзим хоҳлаган нархни қўйишга ҳаққим борми? Масалан, тенгма-тенг. Бу гуноҳ эмасми? Бир пишириқ чиқими 40 минга тайёр бўлса, свет, газ ва меҳнатим ҳаққи сифатида 30 минг устига қўйиб сотсам бўладими? Ёки шунча пул кетди масаллиқга қўл ҳаққими ўзиз беринг деганим афзалми? Бир қўшнимга шунақа десам атиги 5 минг қўшипти. Чиқимларимни чиқарворипти, адолатдан эмаску, 5 минг камку. Бозор ва магазинлардан кўра нарх менда арзонроқ.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Нарх қўйишингиз жоиз. Валлоҳу аълам!