Ассалому алайкум! Намозни ёшлигимдан ўрганиб ўқиб келаман. Катта бувим менга намозни ўргатганларида 2 ва 4 ракъатли намозда ниятда фарқ бор ва ташаҳҳуддан кейин яна 2 ракъат ўқийсан деб ўргатганлар, 3 ва 4- ракъатларда зам сура ҳам ўқиладими ёки йўқми буни сўрамасдан шошқалоқлик қилган эканман. Шу сабабли аввалига 4 ва 3 ракъатли фарз намозларни ҳамма ракъатида зам сура ўқиганман. Кейин аввалги 2 ракъатда ўқилишини эшитиб суннатда ҳам 3 - ракъатдан кейин зам сура ўқимасдан ўқийверган эканман. Намозларим адо бўлганми ёки қазосини ўқишим керакми?
– Ва алайкум ассалом! Айнан шу хато сабаб қайта ўқилмайди. Ташаҳҳуддан кейин яна икки ракат ўқийсан деган жойини тушунмадим. Валлоҳу аълам!