Ранг

09:15 / 22.11.2020 | Rayyan | 656
Ассалому алайкум! 1) Оқ рангни ёқтираман. Аёллар оқ рангли кийим кийиши фитнага сабаб бўлмайдими? 2) Асли вилоятликман. Ўқишим туфайли пойтахтда қизлар билан квартира ижарага олиб яшайман. Дадам ва укамни иш ва ўқишлари вилоятда булгани сабабли мен билан яшашга имкониятлари йўқ. Бу орқали маҳрамсиз сафар қилганим учун гуноҳкор бўламанми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Фитнага сабаб бўлиш эҳтимоли катта

Ишончли ер бўлса туриш жоиз. Сафарда маҳрамлар ҳамсафар бўлмоғи лозим.

 Валлоҳу аълам!