Луқмаи ҳалол

06:34 / 22.11.2020 | Ziyoda | 566
Ассалому алайкум! Оилам билан Москва шаҳрида яшайман. Хўжайиним бир корхонада ишлайди. Хўжайинимни ишхонасида тушлик берилади, яъни ишхонада овқатланадилар (ишхона жамоаси 100 дан ортиқ). Кечга яқин иш тугагандан сўнг ошган нон ва нон маҳсулотларини (булочка, блинчик ) тўплаб уйга олиб келадилар. Мен олиб келманг бировларни ризқи дейман. У киши барибир ташлаб юборишади эртага янги олиб келинади дейдилар. Айтингчи шу қилганлари тўғрими? Мен ўша нонларни фарзандларимга едирсам бўладими?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Ўша нарсаларни олишини эгасига айтиб рози қилиб, кейин олсин. Валлоҳу аълам!