Ассалому алайкум! Ёшим 20 да, қиз боламан. Бир кунда 8-9 соат ухлайман. Бомдод намозидан кейин қуёш чиққунича кутиб туролмайман. Жуда ухлагим келади. Камроқ ухлаш учун, уйқу босиб келмаслиги учун нима маслаҳат берасиз? Кечаси 5-6 соат ухлаб таҳажжудга туришни ва шундан кейин ухламасликни истайман. Лекин қанча уринмай, ухлаб қоляпман. Камроқ ухлаш учун нималар қилиш керак?
– Ва алайкум ассалом! Уйқуга яхшилаб тўйиб олиш керак. Бунинг учун вақтлироқ ухлашингизни таъминланг. Хуфтондан кейин тайёргарлик бошланг. Кечки овқатни соат 18 гача тановул қилишга, телевизор кўрмасликка ҳаракат қилинг. Хонангизни чироғини ўчириб, кичиккина ёруғликни ҳам қолдирмай ухлаш керак. Ҳозирги қиш мавсумида агар 8 соат ухлаган бўлсангиз, таҳажжудга туриб бомдоддан кейин бемалол ухламай юришингиз мумкин. Агар уйқуга тўймаётган бўлсангиз демак, қонингиз кам бўлиши ёки витамин Д, минераллар ва бошқа витаминлар етишмовчилиги бўлиши мумкин. Қонни таҳлил қилиб кўриш керак. Валлоҳу аълам!