Қасддан қазо қилинган рўзанинг ҳукми

06:53 / 22.11.2020 | Ahmadova gulnoza | 514
Ассалому алайкум! Аёл кишини қасддан очилган қазо рўзаси бўлса уни пайдарпай 60 кун тутиш тартиби қандай? Аёлларнинг узрли ҳолати борлиги сабаб орадаги 8 ёки 10 кун рўза бўла олмаймиз. Бу каффорат рўзасига таъсир қилмайдими?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Ҳайздан пок бўлгандан сўнг, келган еридан давом эттирилиб кетилади. Ҳайз аёл ихиёридан ташқари ҳолат. Динимизда бандалар учун машаққат йўқ. Валлоҳу аълам!