Ассалому алайкум! Мен ўтган 24 йил умрим давомида жуда кўп гуноҳлар қилдим. Бировни дилини оғритдим, майда зинолар қилдим, ёлғон гапирдим. Анчадан бери бундан пушаймонда, афсусдаман. Аллоҳдан мағфират сўраб илтижо қилябман, бироқ ўзимни кечиримга лойиқ кўра олмай маҳзунликда, аросатда ҳис қиляпман. Янгидан ҳаёт бошлай олмаябман. Илтимос, менга тўғри йўлни кўрсатинг
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Бундай ҳолатда аввало тавба қилинади, истиғфор айтилади. Гуноҳлар тарк этилиб, уларни қайтармасликка азму қарор этилади. Гуноҳларни кечириш ё кечирмаслик Аллоҳнинг иши, буни Ўзига ҳавола этилади. Кечирмайди дея умидсизликка тушиш нотўғри. Мўмин киши ноумид бўлмайди. Шариатимизга кўра банда қилган гуноҳларини яшириши, уларни ошкора этмаслиги лозим. Аллоҳ толонинг бандаларига бўлган фазли карами шу қадар кенгки, улар хато қилганларида тавба қилишга имкон берган. Ёмон амалларининг ўрнини яхши амаллар билан тўлдиришга имкон берган. Шунинг учун ҳам киши беҳуда ўй, умидсизлик ила вақтини, умрини ўтказмай, яхши ният ила дарров саъю ҳаракат қилиб тўғри йўлдан юриб кетиши, солиҳ амалларни кўпайтириши лозим. Валлоҳу аълам!.