Ассалому алайкум! Тиш олдиргандан кейин, таҳорат олаётганда оғиз чайса зарари бўлмайдими? Онам тишларини олдирган эдилар, доктор сув теккизмай туришлари кераклигини айтибди. Даволатаётгандачи?
– Ва алайкум ассалом! Тиш олдиргандан кейин 3 соат давомида таом еб-ичиш чегараланади, суткалаб эмас. Намозларининг ораси шу чегарада бўлса, 3 соат орасида кейинги намоз вақти чиқиб кетмаса, таҳоратни комил қиладилар. Агар вақти чиқиб кетадиган бўлса, оғизни чаймай қолган барча аъзоларини ювиб таҳорат оладилар . Даволатаётганда сув пуркаб, тозалаб ювиб даволанади, у пайтда илиқ қайнаган сувда оғизни чайиш мумкин. Валлоҳу аълам!