Ассалому алайкум! Аллоҳнинг гўзал 99 та исмларини маъноси билан ёдлаётган эдим. Яқин кунларда ёдлаб тугатаман. Лекин мен яқинда Аллоҳнинг исмларини қўшиқ қилиб айтган видео мусиқаларни эшитгандим. Уларда ар рўуф исмидан кейин Ал Аҳад деб айтишган экан. Лекин бу исмни маъносини ёзишмаган. Қолган исмларини маъноси бор экан. Мен Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Ҳазратларининг “Руҳий тарбия” учинчи қисм китобидан ёдлаяпман, лекин бу китобда Аллоҳнинг Аҳад исми ёзилмаган экан. Шунга мен Аҳад исмини ҳам ёдласам бўладими, лекин Аҳад исми билан 100та бўлиб қоларканда. Шунга ўйланиб қолдим. Шу исми ҳақида маълумот берсангиз.
– Ва алайкум ассалом!
«Ихлос» 1. Айт: «У – Аллоҳ ягонадир.
Ҳа, эй Пайғамбар, ҳаммага айт! Аллоҳ таоло биттадир, ягонадир.
– Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг зоти биттадир, ягонадир. Бошқа бир илоҳ йўқдир.
– Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг сифати ягонадир. У Зотнинг сифатлари билан ҳеч бир нарса сифатлана олмайди.
– У Ўзининг ўхшаши йўқлиги бўйича ҳам ягонадир.
– Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло амалларида ҳам биттадир, ягонадир. Унинг амалларини ҳеч ким қила олмайди. ("Тафсири Ҳилол" китобидан )
Валлоҳу аълам!