Ғусл

01:56 / 24.11.2020 | Yulduz | 1254
Ассалому алайкум! Эр-хотин яқинликдан кейин жунуб бўлишади ва ғусл қилиш шартлигини биламан. Жунуб ҳолати шиддат билан отилиб чиқувчи суюқликдан кейин юзага келади. Жинсий алоқа пайтда аёл эҳтилом бўлмаса, завқ олмаса, яъни шиддат билан суюқлик ажралиб чиққанини ўзида сезмаса, шунда ҳам жунуб бўладими? Шу ҳолатда ғусл қилганда сочини илдизига сув етказмасдан масҳ тортса ҳам бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Икки аврат аъзо туташса ғус вожиб бўлади, лаззат сезсаю сезмаса. Валлоҳу аълам!