Ассалому алайкум! Ёшим 21да, университетда талабаман, яқинда турмушга чиқдим, алҳамдулиллаҳ, фарзларни тўлиқ адо этишга ҳаракат қиламан, ҳижоб ўраганман, турмуш ўртоғим ҳам иложи борича оилада исломий муҳит яратишга ҳаракат қиладилар. Лекин қайнона-қайнотамлар бундан анча йироқ юрган одамлар, намоз ўқиш фарзлиги, рўза закот ҳақида гапирсам бизни қўлимиздан келмайди энди қаридик, хотирамиз яхшимас, ва шу каби гапларни айтишади. Яқинда турмуш ўртоғим орқали мени ҳижобни ечишимни исташётганини айтишибди, турмуш ўртоғим ҳам биладилар, ҳижоб фарзлигини ундан бош тортиш гуноҳи кабира бўлишини, лекин мени 30йил ҳалол ўстирган ота-онамга йўқ деёлмайман, бир неча ой ўрамай тур, кейинроқ рози бўладилар секин-секин ҳаммаси изига тушиб кетар, лекин мен ота-онамга йўқ ундай эмас, сизни айтганиз бўлмайди деёлмайман деяптилар, қандай йўл тутишга ҳайронман. Қайнонам ўзи яхши аёллар, лекин оилада истаганлари бажарилиши шарт даражасида бўлишини истайдилар, бу ҳолатда қандай йўл тутишга, уларга қандай тушунтиришга ҳайронман.