"Валлоҳу аълам" сўзининг маъноси нима?

18:19 / 28.11.2020 | Xadicha | 948
Ассалому алайкум! "Валлоҳу аълам" сўзининг маъноси нима?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! «Валлоҳу аълам»нинг маъноси «Аллоҳ билувчироқ» деганидир. Шариатга, фиқҳга, умуман, динга оид саволларга жавоб берилганда ушбу ибора ишлатилади. Бу эътиқод жиҳатидан зарур ҳамда жавоб беришнинг одобидир. Валлоҳу аълам!