Ассалому алайкум! Бир жойда икки фарз намозини жамлаб ўқиб бўлмайди деб ўқиб қолдим. Бу маълумот тўғрими? Агар шундай бўлса кунлик ўқилаётган фарз намози билан қазоси ўқилаётган фарз намозларини ҳам жамлаб бўлмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Жамлаш деганда бир вақтнинг ичида назарда тутилган. Яъни, ният қилиб намозга кирганда икки фарзни жамлаб бўлмайди. Валлоҳу аълам!