Ассалому алайкум! Мeн уч ой аввал қизли бўлгандим. Нифос тугаб бўлгач ҳар ой кўришим бузулиб, бир ойда икки мартадан ҳайз кўряпман. Ҳeч қаeрим бeзовта қилмаяпти. Ҳар 15 кунда бўляпти ва 7 кун давом этяпти. Жавоб учун раҳмат
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Орада 15 кун бўлса ва 7 кун давом этётган бўлса, ҳайз ҳукмида бўлади. Валлоҳу аълам! Шифокорга кўриниб, мўътадил ҳолатга келтириб олишингизни тавсия қиламиз