Дилозорлик

02:30 / 03.12.2020 | Мавлюда Мирзаахмедова | 692
Ассалому алайкум! Бир инсон билан яқин муносабатда бўлса. Анча вақт бир-бирини таниса, лекин 1- одам 2 - одамни нафсониятига тегиб, ҳақоратли гаплар гапирса, дилини оғритадиган, кўнглига тегадиган гап гапирсаю 2- одам доим кечириб ичига ютса, Аллоҳга кифоя қилса, сабр қилса буни ажри борми? Дилозорлик қилган кишигачи? Бу ҳақоратларга сабр қилиб, 1кун ўзгариб қолар деган умидда ёки бунақа одам билан алоқани узган яхшими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Алоқани узмаган ҳолда узоқлашгани маъқул. Золим мазлумнинг гуноҳини олади ўзига. Валлоҳу аълам!