Ўт пуфак

09:16 / 19.04.2017 | Савол | 1553
Ассалому алайкум! Ўт пуфагимданми билмадим, эрталаб оғзим бемаза бўлиб турардим. Тупугим эса қизил рангда бўларди. Бундан 16 йил олдин гепатит(Б) касали билан оғриганман. Ўтган йили шифокор текширувидан ўтгандим. УЗИ ҳамда бошқа ташхисларим жигарим ва бўйрагим яхши эканини кўрсатди. Анча олдин онам табибдан дори олиб келган эди. Уни ичганимдан кейин оғзимдаги бемаза таъм кетганди. Ҳозир яна оғзим бемаза, тупугум эса қон рангида бўляпти. Табиб дорисининг ҳам фойдаси бўлмаяпти. Нима қилсам, бундан халос бўламан. Жавоб учун олдиндан раҳмат
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Тезда эндоскопик усулда оч қоринга қизилўнгач ва ошқозонни текшириш зарур. Ўтказилган вирусли гепатит цирроз, қизилўнгач ва ошқозон веналаридан варикоз кенгайиши туфайли қон кетиши каби асоратларига олиб келиши мумкин. Валлоҳу аълам!.